"Тоза ичимлик суви" лойиҳаси: 232 та мактабга замонавий сув тозалаш тизимлари ўрнатилди

16:32 27 Март 2025 Жамият
262 0

"Тоза ичимлик суви" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус, Беруний, Қонликўл, Чимбой, Шуманай, Элликқалъа туманлари ва Нукус шаҳридаги яна 26 та умумтаълим мактабига замонавий сув тозалаш тизимлари ўрнатилди.

Лойиҳа бошланганидан буён Қорақалпоғистондаги 232 та мактаб зарарли аралашмалар, бактерия ва микроорганизмларни самарали бартараф этадиган ҳамда сувни фойдали минераллар билан бойитадиган сув тайёрлаш ускуналари билан таъминланди.

Натижада 150 мингдан ортиқ ўқувчи сифатли ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер