Товар ва хизматлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этилади
Ялпи мажлисда сенаторлар томонидан маъқулланган “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуннинг асосий мақсади истеъмолчилар ҳуқуқларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ҳамда уларга сотилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида тўлиқ маълумотлар тақдим этилишини таъминлашдан иборат.
Жумладан, Қонун билан истеъмолчига товар (иш, хизмат), савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлар давлат тилида тақдим этилиши, шунингдек, мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Қонунда яна қатор янгиликлар кўзда тутилмоқда.
“Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг