«Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари ўзгарди
Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд қилинишича, Валиев бунга қадар “US ATI” масъулияти чекланган жамияти бош директори лавозимида ишлаган.
Валиев Мохирхўжа Камолхўжа ўғли 1983 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган (2005).
2014-2017 йилларда - “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти раисининг молиявий иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 2017 йилда - “AZIA ABM TRANS” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида фаолият бошлаганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг