Тошлоқда “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилади
Фото: "Халқ сўзи"
Айни кунларда Фарғона вилояти Тошлоқ туманига қарашли “Ахшак” МФЙ ҳудудида замонавий кўп қаватли уйлардан иборат янги массив бунёд этилмоқда.
Эзгу ташаббус доирасида бу ерда 13 та 5 қаватли уйлар қурилиши лойиҳалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда мазкур уйларда ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб бориляпти.
Янги массивда қўшимча равишда замонавий мактаб, болалар боғчаси, спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, оилавий поликлиника барпо этиш ҳам мақсад қилинган.
Шунингдек, яқин истиқболда Ахшак массивининг бўш ер майдонида Бағдод тумани тажрибаси асосида 25 та 1 подъездли, 20 хонадонли – жами 500 та хонадондан иборат “Янги Ўзбекистон” массивини барпо этиш режалаштирилмоқда.
Ботир Мадиёров, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг