Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

10:40 10 Апрель 2026 Жамият
206 0

Тошкент шаҳрининг учта туманида газ таъминоти қисман узилади, деб хабар бермоқда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати.

Бугун (10 апрель) мутахассислар режалаштирилган таъмирлаш ишларини олиб борадилар.

Шу муносабат билан қуйидаги жойларда газ таъминоти тўхтатилади:

— Янгиҳаёт туманида, соат 11:00 дан 14:00 гача: «Хушнуд» маҳалласи;

— Олмазор туманида, соат 11:00 дан 16:00 гача: «Мискин» маҳалласи;

— Юнусобод туманида, соат 11:00 дан 16:00 гача: «Жомий», «Янгиариқ», «Туркқўрғон» ва «Уста Ширин» маҳаллалари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер