Тошкентнинг уч туманидаги минглаб хонадонларга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

10:15 02 Июль 2024 Жамият
358 0

Таъмирлаш ишлари туфайли Сергели, Олмазор ва Миробод туманлари ҳудудларига 2 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» хабар берди.

Сергели тумани Бунёдкор ва Янги Бунёдкор МФЙлари (соат 11:00 дан 17:00 гача):

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 23 та кўп қаватли уйлардаги 2328 та хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар сони — 6 та.

Олмазор тумани Янги Себзор МФЙ (соат 10:00 дан 17:30 гача):

  • аҳоли истеъмолчилари сони — кўп қаватли уйдаги 108 та хонадон;
  • Улгуржи истеъмолчилар сони — 2 та.

Миробод тумани Оқ уй МФЙ Эски отчопар кўчаси (соат 10:00 дан 17:00 гача):

  • аҳоли истеъмолчилари сони — 42та хонадон.

«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер