Тошкентнинг қайси туманларида коронавирус билан боғлиқлар ҳолатлар аниқланди

19:35 17 Апрель 2020 Жамият
1666 0

архив фото

Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов Тошкентда даволанаётган, коронавирус аниқланган беморлар ҳақида маълумот берди.

“Тошкент шаҳри бўйича жами қайд этилган 355 та ҳолатни туманлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, Юнусобод туманида 68 та, Сергелида 48 та, Олмазорда 47 та, Шайхонтоҳурда 37 та, Яшнободда 35 та, Мирзо Улуғбек туманида 33 та, Мирободда 29 та, Учтепада 27 та, Яккасаройда 13 та ҳолат қайд этилган.

Ушбу кўрсаткичлар инфекциянинг аҳоли ўртасида тарқалганини эмас, балки беморлар қайд этилган муассасаларнинг жойлашувига, қолаверса, карантинда сақланаётган фуқароларнинг карантин маскани жойлашган манзилга ҳам бевосита боғлиқ.

Шунинг учун биз ҳозир туманларда касалланганлар сони қайд этилишига қараб туриб бизнинг туманимизда камроқ ёки бошқа туманда кўпроқ экан деган фикрга боришимиз керак эмас”, дейди Алматов.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер