Тошкентнинг Олмазор туманида тез ёрдам машинаси ва Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизматининг хабар қилишича, ЙТҲ 4 февраль куни соат 16:30 ларда Нурафшон — Беруний кўчалари чорраҳасида 1982 йилда туғилган Н.К. бошқарувида бўлган Форд русумли тез ёрдам машинаси ҳамда 1987 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган Нехиа-3 иштирокида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Nexia-3 ҳайдовчиси ва тез ёрдам машинасининг бир нафар йўловчиси тан жароҳат олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг