Тошкентнинг марказий кўчаларидан бирида ҳаракат вақтинча чекланади

20:35 05 Июль 2020 Жамият
901 0

Тошкент шаҳри марказидаги кўчаларда таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 6 июль соат 08:00 га қадар Алишер Навоий кўчасининг Лабзак кўчасидан Сақичмон кўчасигача бўлган қисмидаги йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Қайд этилишича, мазкур йўналишда йўл қатнов қисмининг фақат битта чизиғи автомобиллар ҳаракатланиши учун очиқ бўлади.

Пойтахт ҳокимлиги тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан ҳаракатланишни тавсия қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер