Тошкентнинг бир қатор ҳудудларида газ ўчади
Иллюстратив фото
4 август куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкентнинг Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” хабар бермоқда.
Шу муносабат билан баъзи маҳалла ва кўчаларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.
Бектемир туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
- “Нурафшон” МФЙда қисман.
Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
“Темурийлар” МФЙнинг, Табассум, Матонат, Сой бўйи, Бунёдкор 1, 2, 3, 4-тор ҳамда Ватан 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-тор кўчаларида.
Сергели туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
- Учувчилар мавзесида қисман;
- “Қумариқ” маҳалласида қисман;
- “Олтин водий” МФЙда қисман.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг