Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча газсиз қолади
Тошкент шаҳрининг уч туманидаги айрим ҳудудлар вақтинча табиий газ таъминотидан узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали хабар берди.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари туфайли бугун, 14 апрель куни пойтахтнинг Шайхонтоҳур, Яшнобод ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
• Шайхонтоҳур тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача) — «Чарх Новза», «Камолон», «Янгиобод», «Зангиота» ва «Самарқанд дарвоза» МФЙлари.
• Яшнобод тумани (соат 13:00 дан 16:30 гача) — «Махтумқули», «Мирзо Улуғбек», «Паҳлавон Маҳмуд» кўчалари ҳамда «22-ҳарбий шаҳарча» кўп қаватли уйлари.
• Янгиҳаёт тумани (соат 11:00 дан 14:00 гача) — «Тошкент» ва «Файзли» МФЙлари.
Таъкидланишича, табиий газ таъминоти таъмирлаш ишлари якунлангач қайта тикланади.
«Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг