Тошкентдан Жиддага учган самолёт фавқулодда ортга қайтди
Кеча, 10 ноябрь куни Тошкент—Жидда йўналиши бўйича HY335 рейсини бажарувчи самолёт жўнаб кетган аэропортига қайтишга мажбур бўлди.
Маълум бўлишича, мазкур самолёт йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашгани сабаб ортга қайтган.
«Тез орада самолёт ўз манзилига парвозни қайта амалга оширади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва тушунишингиз учун миннатдорчилик билдирамиз», дейилади «Uzbekistan Airways» хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг