Тошкентдан Самарқанд ва Қарши шаҳарларига қўшимча йўловчи поездлари ҳаракати йўлга қўйилади

14:16 15 Январь 2024 Жамият
372 0

Транспорт вазирлиги йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 29, 30, 31 декабрь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида, шунингдек, 2023 йилнинг 25, 26, 27, 28 декабрь кунлари 762/761-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилишини маълум қилди.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:05 — Тошкент 13:20

776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05

762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши

Тошкент 6:59 — Қарши 10:33

761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши

Қарши 16:44 — Тошкент 20:20

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер