Тошкентдан Олмаотага учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб ортга қайтарилди
Тошкентдан Олмаотага учаётган самолёт ноқулай об-ҳаво сабаб ортга қайтди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways маълум қилди.
Қайд этилишича, HY-763 рейси бўйича Тошкент—Олмаота йўналишида парвозни амалга ошираётган Airbus 320 самолёти Қозоғистон ҳудудида об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши сабаб Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қайтган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг