Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди

08:54 27 Декабрь 2024 Жамият
275 0

Фото: Транспорт вазирлиги

Жорий йилнинг 28 декабридан 2025 йилнинг 5 январига қадар Тошкентдан Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасига мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу Янги йил байрами муносабати билан Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қатновлар «UzAutoTrans Service» корхонаси томонидан «Yutong» автобусларида ташкил этилади. Транспортлар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 9:00 ва 16:00 да жўнайди, Чорвоқдан (Ҳумсон) эса 12:00 ва 18:00 да ҳаракатланади.

Йўлкира нархи — 20 000 сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер