Тошкентдаги Жаҳон кубогида қатнашувчи қиличбозларимиз номи маълум
Жорий йилнинг 27-29 март кунлари Тошкент шаҳри қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичига мезбонлик қилади. Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси аёллар ўртасида кечадиган ушбу мусобақада қатнашувчи спортчиларимиз номини маълум қилди.
Унга кўра, Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибева, Карина Курбанова, Дарина Бабажанова, Салима Рўзиева, Бибиойша Ҳусанбоева ҳамда Самира Шокирова бўлажак беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.
Дастурга кўра, 27-28 март кунлари яккалик, 29 март санасида эса жамоавий дастурда ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг