Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” кўчаси икки кунга кечки соатларда ёпилади
Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” боғида 31 август ва 1 сентябрь кунлари соат 19:00 дан 22:00 га қадар Ўзбекистон Мустақиллиги куни нишонланиши сабаб, Маҳтумқули – Оҳангарон шоҳ кўчасидан, Янги Ўзбекистон – 4P12 йўли кесишган чорраҳасигача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Тошкентга йўл олган ҳайдовчиларга Қибрай тумани ва Чирчиқ шаҳри орқали ёки 4Р12 “Тошкент-Чорвоқ” ва Оҳангарон автомобиль йўли орқали айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг