Тошкентдаги сомсахонада ёнғин юз берди
Тошкент шаҳрида жойлашган сомсахонада ёнғин юз берди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 9 декабрь куни соат 20:03 да Тошкент шаҳар ФВБга Учтепа тумани Фозилтепа кўчасида жойлашган сомсахонада, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:07 да етиб бориб, аланга соат 20:20 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг