Тошкентдаги савдо мажмуасида ёнғин юз берди
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 10 март куни соат 01:20 да пойтахт ФВБга Юнусобод тумани Матбуотчилар кўчасида жойлашган савдо мажмуаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 01:24 да етиб бориб, алангани 01:35 тўлиқ ўчирган.
«Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда», дейилади ФВБ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг