Тошкентдаги подстанцияда ёнғин содир бўлди

16:53 11 Апрель 2025 Жамият
320 0

Видеодан кадр

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги подстанцияда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 11 апрель куни соат 13:20 да Яшнобод тумани Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган подстанцияда ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 13:27 да етиб бориб, алангани соат 13:41 да ўчирган. Аниқланишича, ҳодиса туфайли манзилда подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарланган.

ФВБ матбуот хизматининг таъкидлашича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер