Тошкентдаги ошхоналардан бирида ёнғин юз берди
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган ошхоналардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 4 ноябрь куни соат 01:26 да Чилонзор туманининг Қатортол кўчасида жойлашган тез овқат тайёрлаш шохобчаси биносида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар қилинган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:34 да воқеа жойига етиб бориб, соат 01:45 да ёнғинни қуршаб олган ва 01:48 да тўлиқ ўчирган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг