Тошкентдаги меҳмонхонада йирик ёнғин чиқди

18:25 16 Октябр 2024 Жамият
377 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳри Миробод туманида жойлашган меҳмонхонанинг қурилиш ишлари олиб борилаётган биносида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда пойтахт ФВБ матбуот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, бугун, 16 октябрь куни соат 17:17 да Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида жойлашган «Miran International» меҳмонхонасидаги қурилиш олиб борилаётган бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:24 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

«Воқеа жойига Тошкент шаҳар ФВБ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбариятидан масъуллар чиққан. Ҳозирда воқеа жойидан тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер