Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқувчи ва ўқитувчиларга босим ўтказилганлиги ростми?
Фото: ИИВ матбуот хизмати
Ижтимоий тармоқларда Янгиҳаёт туманида жойлашган ўрта мактабда фуқаролар томонидан ўқувчи ва ўқитувчиларга босим ўтказилганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди.
Жорий йилнинг 21 октябрь куни пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида жойлашган 331-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчилари 2005 йилда туғилганлар Қ.Б. ва Я.С.ларга мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Насруллаева томонидан, дарсларга кечга қолиб, мактабнинг ички тартибини мунтазам бузиб келишлари ва хулқини ёмонлиги учун танбеҳ берилган.
Ўқувчиларнинг бирини онаси 1984 йилда туғилган У.Д. мактабга етиб келиб, ўғлига танбеҳ берган ўқитувчини айблаб, жанжал кўтарган.
Чақирувга кўра воқеа жойига етиб келган туман ИИБ Пост-патруль хизмати ходимлари томонидан суриштирув ўтказилаётган вақтда ҳолатга 1985 йилда туғилган М.А. аралашиб, ўқувчилардан бири Қ.Б.ни юзига тарсаки туширган.
Ҳолат юзасидан фуқаро Д.К.га (ўқувчининг онаси) Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) ҳамда М.А.га нисбатан 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда жавобгарлик белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг