Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин юз берди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида жойлашган кўп қаватли бинодаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 22 июнь куни соат 13:00 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Кўкча 1-тор кўчасида жойлашган, кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида, ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида, Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:09 да етиб бориб, соат 13:12 алангани бартараф қилган.
Келтирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг