Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин чиқди
Фото: Telegram
Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 7 август куни соат 16:09 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Қўйлиқ мавзесида жойлашган кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:17 да етиб бориб, 16:37 да ёнғинни бартараф қилган.
Билдирилишича, қутқарувчиларнинг тезкор саъй-ҳаракати натижасида ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг