Тошкентдаги кўчалардан бирида транспорт воситалари ҳаракат чекланмоқда

15:20 28 Февраль 2024 Жамият
112 0

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот-хизмати

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, 28 февраль куни соат 20:00дан бошлаб 01 март кунига қадар Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан туташ қисмидан, Султония кўчасига қадар бўлган қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун чекланади.

Ушбу манзилда йўлни таъмирлаш ва кенгайтиш ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер