Тошкентдаги кўчалардан бири вақтинча ёпилади

20:01 13 Май 2025 Жамият
263 0

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги кўчалардан бири транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Юнусобод туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Шароф Рашидов кўчаси кесишмасидан Чингиз Айтматов кўчаси кесишмасигача бўлган қисми бугун, 13 май соат 22:00 дан 15 май 06:00 гача транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.

«Кўрсатилган муддат давомида муқобил йўналишлардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, масъул ташкилот фуқаролардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Мирзо Улуғбек туманидаги «Ўзбекистон овози» кўчаси 7/24 кўчага айлантирилаётгани муносабати билан жорий йилнинг 24 апрель кунидан 30 май кунига қадар мазкур кўчанинг Яҳё Ғуломов кўчаси билан кесишмасидан Шаҳрисабз кўчасига қадар бўлган қисми вақтинча автоуловлар ҳаракати учун ёпилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер