Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойдан кўпроққа ёпилди

13:19 25 Март 2025 Жамият
202 0

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги Шофайзи кўчаси жорий йилнинг 21 март кунидан 1 май санасига қадар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур кўчанинг ёпилишига «Daryo Boʻyi Business City» лойиҳаси доирасида Жанггоҳ, Чуқуркўприк ва Захариқ очиқ коллекторларининг ёпилиши, шунингдек, автомобиль йўли, яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилиши сабаб бўлган.

Ҳокимлик ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни, ҳамда, ноқулайликлар учун узр сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер