Тошкентдаги ЙТҲда скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Сергели туманида «Дамас» ва скутер тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 июнь куни соат 23:50 ларда Сергели тумани Мирзо Турсунзода-Меҳригиё кўчалари чорраҳасида «Damas» русумли транспорт воситаси ва скутер мототранспорт воситаси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида скутер мототранспорт воситасининг ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг