Тошкентдаги 88 та поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизими жорий этилди
Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди.
«Тиббиёт соҳасида IT-технологияларни жорий қилиш, жумладан «Ягона тез тиббий хизмат» ахборот тизимини ташкил этиш орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишга сарфланадиган вақтни икки баробарга қисқартиришга эришилди. Тошкент шаҳридаги 88 та оилавий поликлиникада «Электрон поликлиника» ахборот тизимлари жорий этилди», – деди вазир.
«Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида келгуси 3 йилда рақамли трансформация бўйича 1627 та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш кутилмоқда.
«Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш бўйича 2020-2022 йилларда 42 та вазирлик ва идорада жами 260 дан ортиқ лойиҳа бошлаб юборилган. «Рақамли Тошкент» дастури доирасида 30 дан зиёд ахборот тизимини яратиш ва интеграциялар лойиҳаси амалга оширилмоқда», – деди Содиқов.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг