Тошкентда жойлашган “боғча”даги даҳшат. Миллионлаб пулни ўзлаштирган жиноий гуруҳ фош бўлди

15:05 20 Сентябр 2018 Жамият
4583 0

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 197-мактабгача таълим муассасасида олиб борилган текширувлар жараёнида йирик қоидабузарликлар аниқлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Болалар боғчасида аудит ишлари бўёқ олиб келиш талаб қилингани ҳақидаги шикоят келиб тушгандан сўнг ўтказилганди. МТМ мудираси хонасида Вазирлик аудиторларини ўзини методист деб таништирган аёл кутиб олди. Тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган аёл, аслида амалдаги мудиранинг онаси эканлигини тан олди ва бу ерда ишламаслигини айтди. Кейинги терговлар шуни кўрсатдики, авваллари жиноий жавобгарликка тортилган бу аёл аслида МТМнинг пул оқимларини шахсан ўзи назорат қилганлиги аниқлади.

Ўтказилган текшириш ишлари мисли кўрилмаган миқёсдаги ўғрилик ва порахўрликка йўл қўйилганлигини кўрсатди. Амалдаги мудиранинг онаси узоқ йиллар давомида дахлсизлик ва жазосиз қолишга одатланган экан. У МТВ аудиторларига дўқ-пўписалар қилиб, жисмоний путур етказиш таҳдиди билан МТМга тегишли ҳужжат ва маълумотларни тақдим этишдан бош тортди. Текшириш ишлари ота-оналар тез-тез сўрайдиган саволларга жавобларни аниқлаб берди.

Нима учун фарзандларимизни яхши овқатлантиришмайди?

Аудиторлик ишлари ўтказилган куни меню учун ишлатилиши лозим бўлган 56,2 кг гўшт омбордан олинган, аммо у қозонларгача етиб бормаган. Ажратилган маҳсулотнинг ўрнига бир кун аввал қайнатилган 8,98 кг гўшт топилди. Болалар янги маҳсулотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилишлари лозим. Кейинчалик аниқланишича, амалдаги мудиранинг онаси ҳар куни гўштнинг ярмини ўзи учун олиб қўяр экан. Бундан ташқари, МТВ аудиторлари “навбатчи гўшт“ дея талқин қилинадиган гўштни топдилар, бундай гўшт одатда комиссия вакиллари ва текширувчиларга намойиш қилиш учун сақланади. Муассаса тез-тез ва ошкор текширишлар объекти эканини тушуниб, МТМ ходимлари эски гўштни чиқиндилар идишига солиб, ҳужжатларни яшириш учун Махсустранс машинасини чақиришган.

Нима учун ота-оналар топширадиган тўловларнинг ҳажми катта?

2018 йил январидан бошлаб 197-сонли МТМда ота-оналари 180 дан 280 минг сўмга тенг тўловларни амалга ошириб келаётган экан. Шу ўринда эслатиш жоизки, амалдаги тарифларга кўра, МТМга бир ойлик тўлов миқдори 155 минг сўмга тенг. Бундан ташқари, ушбу МТМда муассасани моддий қувватлаш жамғармасига ҳар бир бола учун қўшимча равишда кунига ўртача 25 минг сўмлик тўлов амалга ошириб келинган экан. Қонуний ҳужжатларда белгиланмаган барча тўловлар кассага тушмаган. 197-сонли МТМда ноқонуний даромад олишнинг яна бир манбаси сифатида учта тижорат гуруҳларининг мавжудлиги аниқланди, бу эса ушбу МТМга ҳар бир боладан қўшимча 125 минг сўмдан даромад олиб келган. Тижорат гуруҳларидан олинган ўртача ойлик даромади 10 млн. сўмни ташкил этган.

Мактабгача таълим муассасасига болани жойлаштиришда “келишиб олиш“ мумкинми?

МТВ аудиторлари текшириш чоғида 197-сонли МТМга 12 нафар бола йўлланмасиз қатнаётганини аниқладилар. МТМ ходимлари рўйхатга киритилмаган жажжи болакайларни текшириш вақтида эшиги ташқаридан қулфланадиган омборхонага яшириб қўйган. Бу болаларнинг ота-оналари боғча тўловини нақд пулда амалга ошириб келган.

МТМда кадрлар билан боғлиқ муаммоларнинг сабаби нима?

Ходимларнинг етишмаслиги билан боғлиқ вазиятда 197-сонли МТМ жамоаси таркибида “йўқ одамлар” топилган.

Тарбиячилар, ҳамширалар ва фаррошлар сифатида рўйхатга олинган одамлар аслида ушбу муассасада ишламаган. Бироқ, бир неча гуруҳлар тарбиячиларсиз фаолият олиб борар, ва болалар ёрдамчилар назорати остида бўлган. Асоссиз тўланган ойлик маошнинг ҳажми 2015-2018 йиллар оралиғида 61 млн сўмни ташкил этди.

Текширувдан сўнг 197-сонли мактабгача таълим муассасаси раҳбари ўз лавозимидан озод этилди. Бироқ, телефон орқали тушаётган таҳдидлар давом этаётганлиги сабабли ушбу муассасада янги ишчилар кўп ушланиб қолишдан бош тортмоқда. Айни пайтда ушбу МТМга раҳбарлик қилиш таклифни 3 киши рад этган.

Аудиторлик материаллари туман ва Бош прокуратурага жўнатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер