Тошкентда жойлашган «Анҳор» боғи аукционга қўйилди

00:26 16 Февраль 2022 Жамият
615 0

Фото: Архив сурат

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги «Анҳор» аттракциони кимошди савдосига қўйилди. Боғнинг умумий майдони 8,35 гектарни ташкил қилади.

Қайд этилишича, боғда асосий иншоотлардан ташқари, 1821 квадрат метр майдонга эга давлат рўйхатидан ўтмаган бино ҳам мавжуд бўлиб, у ҳозир бузилмоқда.

Лотнинг бошланғич баҳоси қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда 376 миллиард сўмни (34,6 миллион доллар) ташкил этади.

Аукционда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш 18 март куни якунланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер