Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати оралиғи икки баробарга қисқартирилади

17:00 05 Февраль 2022 Жамият
1350 0

Тошкентда жамоат транспорти қатнови оралиғи икки баробарга қисқартирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Шаҳар жамоат транспортида хусусий секторнинг улуши икки баробар ортади. Шунингдек, улар велосипед ижарасини ташкил қилади ва ақлли чорраҳа, ақлли автобус ва ақлли тўхташ тизимларини жорий қилади.

Жамоат транспортининг ҳаракат таркиби замонавий экологик тоза автобуслар, жумладан, электробуслар билан янгиланади.

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди:

йўловчи ташиш ҳажмида жамоат транспортининг улуши 21 фоиздан 43 фоизга ошади;

жамоат транспортининг кунлик йўловчи ташиш ҳажми 2,7 миллион йўловчига етказилади;

жамоат транспортида вақт оралиғи икки баробарга қисқартирилади;

1063 та автобус ва 673 та электробус сотиб олинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер