Тошкентда ёш тиктокер йўл ўртасида «чўмилди»
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиси йўл ўртасида сочини юваётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси вазиятга изоҳ берди.
Маълумотга кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги мактаблардан бирининг 17 ёшли ўқувчиси ҳазил мақсадида Буюк Ипак йўли кўчаси йўлида ўзига бир челак сув қуйганини видеога олган.
Ҳолат юзасидан ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Қайд этилишича, тегишли ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Мирзо Улуғбек тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга тақдим этилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг