Тошкентда янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Пойтахт ФВБ ҳодиса ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 20 июль куни соат 13:33 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Катта Олмос кўчасида жойлашган янги қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:42 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:57 да алангани ўчиришга муваффақ бўлган.
Қайд этилишича, содир бўлган ёнғин натижасида, айтилган манзилда бинонинг биринчи қаватида, қурилиш маҳсулотлари ёнган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг