Тошкентда яна 2 та автобус йўналишига вақтинчалик ўзгартириш киритилди

12:55 26 Август 2020 Жамият
1574 0

Тошкент шаҳридаги Янги Қўйлиқ кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2 та автобус йўналишлари ҳаракатига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилди.

Тошкент шаҳридаги Фарғона йўли кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида автотранспорт воситаларининг Янги Қўйлиқ кўчасидан Фарғона йўли кўчасига ҳаракатланиши вақтинчалик чекланган.

Шу муносабат билан, йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, таъмирлаш ишлари якунига етказилгунга қадар, 2020 йил 25 августдан бошлаб 37-сонли “Маҳаллий Аэропорт-3 – Тошкент МУМ” ва 55-сонли “Тошкент қувур заводи – Истиқлол кўчаси” автобус йўналишларининг шаҳар маркази томон ҳаракати Янги Қўйлиқ кўчасидаги “2-оилавий поликлиника” бекатидан сўнг Файзиобод 9-тор, Файзиобод, Файзиобод 4-тор, Бешкент, Оқбилол 4-тор, Оқбилол кўчалари, Фарғона бозори кўприк ости йўли, Фарғона йўли-Жарқўрғон кўчалари чорраҳаси, Фарғона бозори кўприк йўли ва Фарғона йўли кўчалари орқали кейинги ҳаракати ўз йўналишларини давом эттирган ҳолда вақтинчалик ўзгартирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер