Тошкентда вояга етмаган ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида вояга етмаган ҳайдовчи «Lacetti» автомашинасида йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 9 апрель куни соат 03:30 атрофида Шайхонтоҳур тумани, Себзор кўчасида жойлашган «Ганга» кўприги устида 17 яшар фуқаро «Lacetti» русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Натижада у ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган, 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги КИА русумли автомобиль билан тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Lacetti» автомобили ҳайдовчиси ҳамда унинг 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг