Тошкентда вақтинча сақловга топширилган дори воситаларини сотган МЧЖ раҳбари шериклари билан ушланди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.М. 1 616 дона “Heparin Sodium Injection” ва 384 дона «Гепарин» номли дори воситаларини фуқаро Ш.га 40 млн сўмга ўтказиш мақсадида олиб кетаётган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувларига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, М.М. ушбу дори воситаларини фуқаро С.Ж.дан олганлиги, С.Ж. эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далил сифатида олинган товарларни вақтинча сақловга топширадиган “M.B.» МЧЖ раҳбари А.Т. билан 36 млн сўмга келишиб омборхонадан олиб чиқиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ҳамда 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг