Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
Фото: Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Шу йилнинг 1-3 апрель кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзекспомарказ»да 25-юбилей халқаро «Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood 2026» ҳамда 26-халқаро «Қадоқлаш. Ускуналар ва хомашёлар – OʻzuPACK 2026» кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.
Мазкур кўргазмада Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь Республикаси, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон, Литва, Малайзия, Монголия, Нидерландия, БАА, Польша, Россия, АҚШ, Таиланд, Туркманистон, Туркия, Ўзбекистон, Франция ва Чехия каби 26 та давлатдан 500 дан ортиқ компания иштирок этмоқда. Таъкидлаш жоизки, Монголия бу йилги кўргазманинг янги иштирокчиси сифатида қатнашмоқда.
Кўргазма доирасида Ўзбекистонда ноёб бизнес майдони бўлган «Riteyl-markazi» бу йил янги — «Тармоқлар харидлари маркази» форматида ташкил этилиб, озиқ-овқат етказиб берувчилар ва улгуржи харидорлар ўртасида бевосита музокаралар ўтказиш имконини беради. Мазкур марказ 1-2 апрель кунлари 2-конференция залида фаолият олиб боради.
Шунингдек, ишбилармонлик дастури доирасида семинарлар, иштирокчилар томонидан маҳорат дарслари, янги ускуналар тақдимотлари ҳамда соҳа тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Кўргазманинг ёрқин воқеаларидан бири — «АҚШ Гўшт экспорти федерацияси» (USMEF) ҳамда «The Thermoplan UZ» компанияси томонидан очиқ майдонда гўшт қовуриш бўйича маҳорат дарслари ҳам бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ушбу кўргазма «Iteca Exhibitions» халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори «ICA Euratsia Group» томонидан ташкил этилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг