Тошкентда тест имтиҳонлари қаерда ўтказилади?

10:17 26 Июль 2018 Жамият
10320 0
Фото: inha.uz

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлар бўлиб ўтадиган манзилларни маълум қилди. 

Унга кўра, Тошкент шаҳрида тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхати қуйидагича:

1.  "Ўзэкспомарказ" Миллий кўргазмалар мажмуаси (5 та бино, 117 та гуруҳ, 3510 ўрин);
2.  Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси (1 та бино, 33 та гуруҳ, 990 ўрин);
3.  Халқ истеъмол товарларининг кўргазма ярмарка савдоси Республика маркази (1 та бино, 48 та гуруҳ, 1440 ўрин);
4.  Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати (2 та бино, 45 та гуруҳ, 1350 ўрин);
5.  "Теннис" спорт мажмуаси (1 та бино, 24 та гуруҳ, 720 ўрин);
6.  Ёшлик спорт мажмуаси (1 та бино, 24 та гуруҳ, 720 ўрин).
ЖАМИ: 11 та бино, 291 та гуруҳ, 8730 ўрин.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларининг илк куни 1 август куни бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер