Тошкентда тақиқдаги ерни 9 млн долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

12:10 23 Февраль 2026 Жамият
295 0

Фото: ДХХ

Тошкент шаҳрида ер майдонини 9 млн АҚШ долларига сотмоқчи бўлган аёлларнинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтда яшовчи, муқаддам бир неча маротаба судланган 73 ёшли аёл ўзининг 44 ёшли таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини харидорга 9 млн АҚШ долларига сотишга келишган

Улар мансабдор танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, ерни турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер