Тошкентда талабаларнинг XI халқаро ёшлар форуми ўз ишини бошлади
6-13 август кунлари Санкт-Петербург давлат университети Тошкент филиали томонидан XI Халқаро ёшлар форуми ташкил этилмоқда.
Форум Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Корея Республикасида таҳсил олаётган талабалар-ёшлар иштирокида миллатлараро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган анъанавий тадбир ҳисобланиб, ёшларнинг билим савиясини янада ошириш, дўстона ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ўн йилдан ортиқ муддатда Сеул, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида мунтазам равишда ўтказиб келинган.
Бу йилги тадбир “Замонавий шароитда ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш” мавзусига бағишланган бўлиб, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Навоий шаҳарларида ташкил этилиши режалаштирилган.
Форум очилиш маросими бугун Санкт-Петербург давлат университетининг Тошкент шаҳридаги Филиалида бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси депутатлари, Россия Федерацияси ва Жанубий Корея элчихоналари вакиллари, ROSSOTRUDNICHESTVO ваколатхонаси координатори ҳамда талабалар иштирок этишди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг