Тошкентда сохта ИИБ ходими қўлга олинди
Бектемир туманида жойлашган «Бектемир» ЙПХ масканида Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган ИИО хизмат кийимини кийиб олган 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Т.Ғ. бошқарувидаги «Spark» русумли автомобиль тўхтатилган.
Ўзаро мулоқот давомида ҳайдовчи ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимида шубҳа уйғотган. Шундан сўнг текширувлар натижасида фуқаро Т.Ғ. Ички ишлар идорларининг ҳеч қайси тизимида хизмат қилмаслиги аниқланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг