Тошкентда собиқ ётоқхонадаги хонадон ёниб кетди

09:29 07 Август 2023 Жамият
471 0

Кеча, 6 август куни соат 18:59 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Бешкапа” МФЙ Буюк Ипак Йўли кўчасида жойлашган кўп қаватли уй хонадонларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда ФВБ хабар берди.

Унга кўра, ёнғинга соат 19:06 да етиб борилиб, соат 19:25 да ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этишга 3 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та автонарвон ва 1 та ёнғин-қутқарув отряди бўлинмаси жалб этилган.

Ёнғин натижасида 15 кв.м майдонда уй-жиҳозлари  ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш жараёнида ушбу уй қаватларидан 20 нафар фуқаролар қутқарувчилар томонидан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер