Тошкентда Сержантлар форуми очилди
Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан Сержантлар форуми очилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Миллий гвардияси масъул ходимлари, сержантлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари қатнашмоқда.
Форумда таъкидланганидек, Миллий гвардия халқни асраш, осойишталикни таъминлаш учун астойдил ҳаракат қилинмоқда. Бунинг учун барча шароитлар яратилган. Бунда сержантларнинг ўрни катта.
Тадбирда турли машғулотлар, савол-жавоб тарзида учрашувлар ўтказиш кўзда тутилган. Форум давом этмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг