Тошкентда «Қўйлиқ» бозори яқинида йўлни тўсиб қўйганлар қўлга олинди
Ижтимоий тармоқларда «Қўйлиқ» бозори яқинида оломон йўлни қандай тўсиб қўйгани акс этган видео тарқалди. Улардан баъзилари жавобгарликка тортилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси.
Маълумотларга кўра, воқеа 9 декабрь куни «Қўйлиқ» бозори ёпилиши ва кўчирилиши ҳақидаги хабарлардан сўнг содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан беш нафар шахсга нисбатан 195-модда (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш) ва 201-моддалари (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар ўтказиш тартибини бузиш) билан 5-7 суткага озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг