Tошкентда пиротехника воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

12:42 09 Декабрь 2022 Жамият
525 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шайхонтоҳур тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Х.Х. ва З.Х. 1 дона «Волк» ва 1 дона «С Новым Годом-8» номли пиротехника воситасини харидор Б.С.га 650 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.Х.нинг Сергели тумани, Сергели-7 мавзесидаги хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадонда жами 65 дона хорижда ишлаб чиқарилган 26,3 млн сўмлик пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 250-1-моддаси (пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер