Тошкентда Ўзбекистон ва Литва ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

19:18 12 Октябр 2023 Сиёсат
609 0

2023 йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Литва Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ёвита Нелюпшене билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон-Литва кун тартибидаги кенг кўламли масалалар муҳокама қилиниб, сиёсий мулоқотни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ошириш ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш ва сиёсий маслаҳатлашувлар амалиётини давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Музокараларда БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари, шунингдек, Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер