Тошкентда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон янги темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди

12:50 14 Май 2023 Сиёсат
765 0

12 майда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офисининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, очилиш маросимида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, транспорт вазири Илхом Махкамов, инвестициялар, саноат ва савдо вазири маслаҳатчиси Абдулла Хашимов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раисининг ўринбосари Акмал Камалов, Покистон ва Афғонистон элчилари, Афғонистон темир йўл бошқармаси раиси Бахт ул-Рахман Шарафат иштирок этишди.

Шуни таъкидлаш керакки, лойиҳа офисининг ташкил этилишидан мақсад, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва лойиҳанинг амалий бажарилишини тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдир.

Тадбир иштирокчилари лойиҳа офисининг ўз вақтида очилиши, томонларнинг лойиҳани амалга оширишни мунтазам равишдан доимий равишга жадаллаштириш бўйича ҳаракатларини йўналтиришни алоҳида таъкидладилар.

Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев: “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2018 йилдан буён изчил самарали ишлар олиб борилмоқда, лойиҳа офисининг очилиши эса томонларнинг лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш борасидаги ҳаракатларининг навбатдаги босқичидир”, – деди.

– Лойиҳа қурилишини мувофиқлаштириш учун тўғридан-тўғри Тошкент шаҳрида лойиҳа офисининг ўз вақтида очилиши Марказий Осиё мамлакатларни Покистоннинг 230 миллионли аҳолиси билан боғлайди, шунингдек, муқобил рақобатбардош йўналишларда Араб денгизи ҳавзаси давлатлари билан ўзаро савдо қилиш имкониятларини очади. Лойиҳани амалга ошириш минтақаларни юқори ривожланиш даражасига олиб чиқади, шунингдек, умумий тарихни ҳурмат қиладиган халқлар ўртасидаги муносабатларни тиклайди”, – дея таъкидлади Покистон элчиси Ахмед Фарук.

– Тошкент шаҳрида лойиҳа офисининг очилиши томонлар мутахассисларининг ишини бевосита юзма-юз шаклда янада самарали ташкил этиш имконини беради, шунингдек, лойиҳани амалга оширишда Россия ва Марказий Осиёдан Жанубий Осиё мамлакатларига миллионлаб тонна табиий ресурслар ва бошқа товарларни ташиш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга, Афғонистон томони Афғонистон иқтисодиётининг реал секторини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дея таъкидлади Афғонистон темир йўл бошқармаси раиси Бахт ул-Рахман Шарафат.

11–12 май кунлари Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини янада ривожлантириш бўйича навбатдаги уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Унда томонлар лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер