Тошкентда ўта оғир жиноят содир этган 24 ёшли шахс қидирилмоқда
Тошкент шаҳрида ўта оғир жиноят содир этган шахс қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Хабарга кўра, фуқаро Исмоналиев Шоядбек Шерали ўғли, 1997 йилда туғилган, ўта оғир жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
Исмоналиев Шоядбек ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар ёки унга ўхшаш шахсни кўрганлар 71-232-05-62, 102 рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг